Бесплатно

ОДАМИЙЛИК СЎҚМОҚЛАРИДА

Текст
0
Отзывы
iOSAndroidWindows Phone
Куда отправить ссылку на приложение?
Не закрывайте это окно, пока не введёте код в мобильном устройстве
ПовторитьСсылка отправлена
Отметить прочитанной
ОДАМИЙЛИК СЎҚМОҚЛАРИДА
Шрифт:Меньше АаБольше Аа

Н Е Ъ М А Т У Л Л О Н А Р З У Л Л О Ў Ғ Л И

М И Р З О Т У Р С У Н & М И Р З О И С М А Т Н А Б И Р А С И

Ҳ А К И М Б Е К М И Р З О Э В А Р А C И


(фото из личного архива)


О Д А М И Й Л И К


О Д А М И Й Л И К


Қалбимизда бўлсин поклик, иймонлик,

Бўлмасин унда қуполлик, кўролмаслик.

Қалбимиз бўлсин соф ва чиройлик,

Юракларда бўлсин тоза виждонлик,

Эзгу сўзлик, эзгу фикр, эзгу амаллик,

Доимий мехр, адолат ва одамийлик.

Унда бўлсин иффат ва туғри сўзлик,

Диёнат, оқибат ҳам биродарлик.

Саҳоват, эътибор ва меҳрибонлик.

Тарк этмасин бизни ҳаё ва орлик,

Яшнасин қалбларда доим ёруғлик,

Муқаддас оддийлик ила камтарлик.

Элга вафодорлик ҳам садоқатлик.

Ажоиб бу дунёни чиройин сақлаб,

Ҳаёт мазмунини гўзал қилайлик.



(фото из личного архива)


1940 йил Минск. Авиация билим юрти.

Турсунов Нарзулла Мирзо Турсун уғли.


С П И Т А М А Н

С Ў Ғ Д И Ё Н А Л И К

В А

А Л Е К С А Н Д Р

М А К Е Д О Н И Я Л И К

Ҳ А Қ И Д А

П О Э М А




(фото из свободного ресурса)




(фото из свободного ресурса)

Александр Македониядан чиққан кўнидан,

Унинг хар куни деярли жанг билан ўтган.

Босган излари инсонлар қонидан тўлган,

Шу тариқа дунёни босиб олмоқчи бўлган.

Доррони енгиш учун бир ой вақт кетган.



(фото из свободного ресурса)


Аслида Доррони4, сотқин икки қайниси,

Икки биқинига келиб ханжар санчишган,

Кегин Александрга уни тақдим этишган.

Ўз жонларини асрамоқда ҳоин бўлишган,

Аммо ярадор Дорро кўзи олдида,

Сотқинлар бошларидан жудо бўлишган.

Кегин Македонлар шарқ томон юрган,

Окс3 дарёси, ўларни йўлини тўсган.

Бир йил қолиб унинг чап қирғоғида,

Яшаб қадимий гўзал Балх5 шахрида,

Окс Александрия деб аташган уни.

Купайтириб жангчи сонини,

Ўргатиб уларга жанг сирларини.

Ёғочлардан қушимча кемалар ясаб,

Терилардан катта мешлар таёрлаб,

Уларни қамишлар билан тўлдириб,

Дарёдан ўтишган анча қийналиб.

Муқадас Окс хам қаршилик қилган.

Отлари, аскарлари чўкканди кўплаб.

Оксдан ўтиб шимол томон юришган.



(фото из свободного ресурса)

Ҳозирги Санггардак – Яккабоғ тоғ дарасидан,

Наутакиянинг пойтахтига ўтиб келишган.

Наутакдан кучли зарба олишган,

Оғир жанглар бўлиб дарё бўйида,

Қонлар ариқ бўлиб оққан дарёга.

Икки хафта бу жанглар чўзилган,

Кифтиоб атрофида тепаликлардан,

Оқ ва Қашқа дарё қирғоқларидан,

Шимолда ариқ ва Ризвон тепадан



(фото из свободного ресурса)


Баланд, йигирма метрли қаъласи бўлган.

Жанубда ариқ дарёга келиб қушилган.

Уларнинг чуқурлиги беш қулоч бўлса,

Қирғоғда олти қулочли қалъа пахсадан.

Беш минг йилар Наутакни ҳимоя қилган.

Икки дарё орасида шахар қаддин ростлаган.

Кифтиобга кириш учун бир ой жанг бўлган.



(фото из свободного ресурса)


Наутакни жасур халқи ва жангчиларига,

Кегин Кифтиобни қурғони ҳимоя бўлган,

Неча минг йилдан буён бўлиб паноҳгох,

Ёвдан ун беш мингли халқни асраган.

Тинч даврда у бўлган мактаб, ўйнгох,

Ибодатхона, сақлаб ўнда қуролларини.

Қамалда йиллик халқнинг озиқасини.



(фото из свободного ресурса)


Ун сакиз метр девор ташқарисидан,

Олти метр бўлган ички томондан.

Икки қаватли бинолар девор ичидан,

Айланасига пахсадан барпо қилиган.

Рангли нақшлардан безак берилган.

Тўрт четида тўртта чуқур қудуқдан,

Қамалда сув билан халқ таъминланган.

Бир ой қўрғонда ҳам улар жанг қилган,

Кегин чекинишган – Фалангдарага.

Дарадан Панжакентга ўтаётганда,

Жанг билан тоғқа чекинаётганда,



(фото из свободного ресурса)


Асирга олишганида энг гўзал қизни,

Афсонавий чиройга эга Ракшонакни,



(фото из свободного ресурса)


Гаровга қўйилганда ҳаёти сардор қизини,

Оксиард Александрга таслим бўлганди,

Қонли уруш поёнига шунда етганди.

Александр севиб қолиб ўз асирасини,

Ракшонакни бўйнига қўйиб ўлимни,

Мажбур қилганди тўрмуш қуришни.



(фото из свободного ресурса)


Деди, – “Дунёни ўзимга асир қилдиму,

Бу гўзалга юрагим банда бўлдику.”

Сардорига куёв бўлиб у Наутакни,

Минг йиллар олдин яшаб ўтганни,

Эслаб афсонавий подшоҳ исмини,

Искандар Зулқрнайн, деб, атаб уни,

Тарихга киритдилар унинг номини.

Македонлар кўрди бу буюк халқни,

Юксак маданияти ва илимлигини,

Ҳалқларини юз фойз саводлигини.

Одамийлик, имонлик, виждонлигини,

Уч ёшдан Авестони ёдлай бошлаган,

Ўн етти ёшида уни ёдлаб тугатган,

Ундаги математика, адабиётни,

География, тарих ва тиббиётни,

Хуқуқ, ершунослик, фалакиётни,

Бутун халқ ёддан билганлигини.

Ёддан билмаса муққадас “АВЕСТОНИ”

Турмуш қуришга рухсат бўлмастлигини.




(фото из свободного ресурса)


Сино ҳам тиб қонун ассосларини,

Авестодан олган илк мабаларини.

Александр олтину – кўмиш ўрнига,

Кўндириб қирқта йигит – қизларни,



(фото из свободного ресурса)


Македонияга юборган ёшларни.

Онаси, Олимпия, кўриб уларни,

Қаерда яратган тангри бўларни?

Чиройга тенгсиз йигит – қизларни, -

Дея, волидаси ҳайрон бўлганди.

Шох наслига, қўшиб уларни,

Чиройли авлод ният қилганди.


(фото из свободного ресурса)

Бўйи биру саксон беш, йигитларини,

Биру саксондан эди бўйи қизларини.

Дунёда улар чиройига йўқ эди тенги,



(фото из свободного ресурса)


Билимга-илимга улар бой эди.

“АВЕСТО”7 динига мансуб ҳалқлари,

Одамлари юз фоиз зиёли эди.

Тоза, пок, виждон-имонли эди,

Инсонлар бу юртда бари тенг эди,

Бой камбағал деган сўз ҳам йўқ эди,

Қулдорлик уларга бегона эди.

Наутака шундайн буюк юрт эди.

(Иккала Македонияда кўриб қолсангиз,

Чиройли-қоматли, доно инсонни,

Билингиз, у Наутакли ўзбекнинг насли).

Европа халқлари саводсиз эди,

Маданияти хам, анча паст эди.

Уч юз йигирма туққизинчи йил,

Милотдан олдин, кутиб баҳорни,

Александр таёрлаб ўн минг жангчини,

Босиб олмоқ бўлди у Марокандни,

Пойтахтини бетакрор Суғдиёнани.



(фото из свободного ресурса)


Шу мақсатда Панжакент8 тоғидан ошди.

Ургутдан ўтиб Афрасиёб томон у юрди.

Спитаман1 Марокандни ҳимоя қилиб,

Зулқарнайга қарши қўшин тўплади,

Зарафшон бўйда ёвни тўхтатиб,

Македонларга у зарбани берди.

Тариҳда ёзганлар, Александирни,

Ваҳшатли одатларидан бирлари.

Жангда бўлмаса у хохлаганлари,

Қурқитиш учўн аскарларини,

Бошини оларкан дўстдан бирини.

Тариҳда бўларни ёзиб қўйганлар,

Аҳмоқлигига унинг урғу берганлар.



(фото из свободного ресурса)


Бирорта ёв Афросиёбга яқин келмади.

Ўн кун чўзилган бу жангу-жадалга,

Македонлар учради мағлубиятга.

Кўп талофат кўриб Афросиёбда,

Зарафшон дарёси қирғоқларида,

Қон билан қориштириб еру-тупроғни,

Қолдириб ўлгандарни ва ярадорларни,

Наутак тоғида кўриб пистирмаларни,

Кулобга қараб бошқарди македонларни.

Қайта тиклаб бир йилда жангчиларини,

Кулобдан чиқди, олмоқда у Марокандни,

Яна олиб Спитамандан кучли зарбани,

Қолдириб ҳалоқ бўлган лашкарларини,

Қонига буланиб ётган ярадорларни,

Наутакка шошилиб тоғ ошиб қайтди.



(фото из свободного ресурса)


Босиб олган давлатларидан,

Асир олган жангчиларидан,

Ёш йигитлар ва кексалардан,

Таёрлатиб жангчи улардан,

Қушинлар у тузди қайтадан.

Бир йил ўтиб яна тоғлардан ошди,

 

Марокандни олишни яна ахд қилиб,

Қирқ минг аскарни жанга бошлади.

Милотдан олдин уч юз йгирма еттинчи йили,

Куз фаслининг эди айни чилласи.

Умрида биринчи бор мағлубиятни,

Спитамандан олганини унутаолмасди.

Кечалари ухлай олмай юриб чиқарди,

Ҳилма ҳил режаларни тузўб қуярди.



(фото из свободного ресурса)


Кўзи олдида сиймоси доим турарди,

Сўғдларнинг генерали Спитаманни.

Мароканд учун жанг бир ой чўзилди.

Еғма жангчилари Зулқарнайинни,

Минглаб жангда курбон бўлишди,

Сомондан ясаб ката шарларни,

Отларга боғлаб, ёқиб уларни,

Жанг майдонига хайдашар эди.

Македонлар четда, кутиб туришди.

Спитаман жангчилари камайшини,

Сўнг уларга бошларин эгишларини.

Жанга тайёр туриши македонларни,

Ухшаб кетарди кутиши Искандарни ,

Ўлаксаҳўр каби, ўлжани йқилишини .




(фото из свободного ресурса)


Спитаман жангчилари сийраклашганди,

Ярадор, толиққан, кучсизлашганди.

Қанчалари оловдан куйшган эди.

Шунда Зулқарнайн жанга киритди,

Захирада турган македонларни.

Жанга интилган жангчиларини,

Отлари ер тепиб талпинганларни,

Кўзи қизариб қон сираганларни.

Инсон улдирмоққа тайёрларини.

Дўнёни дузаҳ қилмоқ истаганларни.



(фото из свободного ресурса)


Гўё ярадор арслонга ташланди,

Македонликларни бўри тўдаси.

Сўнги жангчигача жанг қилишганди,

Мароканднга содиқ арслонлари.

Спитаманга ташланди улар қирқтаси,

Тишигача қуролланган македонлари

Кевлардан9 кийшган зирх совутларни,

Искандарнинг энг сара жангарилари.

Арслондек олишарди Спитаман,

Қирқта македонлик бўрилар билан.

Ўттизи уларнинг, ўлди қулидан,

Йиқитаолмади уни ҳеч ким отидан,

Оти тепар ёвни олди орқадан.



(фото из свободного ресурса)


Спитаман зарба берар иккала ёндан.

Атрофида айланиб ўнлаб отлиқлар,

Арқон қилиб занжир солдилар,

Тулпорни оёғларин ўраб олдилар,



(фото из свободного ресурса)


Тортиб бир ёнга, йиқитиб олдилар.

Оёққа туриб қолди, шунда Спитаман,

Яқин келаолмайн хеч бир македон,

Айланар атрофида занжирлар билан,

Тириклайн ушламоқ нияти билан…

Қирлар, адирлар, қонга буланган,

Қонга буланган минглаб жасадлар,

Қанчасини ётибди қорни ёрилган,

Юзлаб қўли узилиб қонсираб ўлган.

Қанчасини бўйнига найза санчилган,

Беҳисоб ўлганлар, камон ўқидан.



(фото из свободного ресурса)


Канча ярадорлар оғир совут, зирҳдан,

Ўзини кўтараолмай, туролмай қолган,

Отлар туёғи остида улар эзилган.

Қанча отлар ётибди найза суқилган,

Жасадлар устида юзлаб йиқилган.

Атрофда қонли – ёқимсиз ҳидлар.

Қуёш жанг майдонига оловин пуркар,

Борлиқни атрофда у ҳам кўйдирар.

Жангоҳдан эшитилар оҳу-фарёдлар.

Буни кўрган тириклар ва ярадорлар,

Девонадек бўлиб қолганлар.



(фото из свободного ресурса)


Александирдан нафратланар,

Осмону-фалак, еру-заминлар.

Шом бўлди, осмон қондек қизарди,

Гуё қуёш хам, уфқ хам қонга буланди.

Зулқарнайндан дод, – дея қуёш ботарди.

Жанг майдонидаги оху фарёддан,

Инсон асаблари портлаб кетарди.

Македон подшосидан нафратланар,

Барча инсонлар, ҳамда худолар.

Буни яхши билар Искандар,

Ўзи ҳам ўзидан у нафратланар.

Бу дахшадни гўё тушда кўргандай,

Кўзлари косасидан уни чиққудай.

Келтирган кулфатига ўзи чидолмай,

Турарди кўз ёшини у яшираолмай.



(фото из свободного ресурса)


Уни Европада буюк саркарда дерлар,

Осиё тарихида уни иблис боласи,

Қонхўр, шохли Искандар дерлар.

Келтирди халқларга қанча кулфатлар.

Бўнга чидамас ўзлигин йўқотмаганлар,

Кечирмас уни минглаб ўлганлар,

Минглаб отасиз қолган етимлар,

Фарёд чекиб қолган бевалар,

Урушда ногирон бўлган аскарлар

Бир умр юртига вафо қилганлар,

Виждон ва имонни сақлаб юрганлар.

Хоинлардан улароқ, аза тутганлар.

Халқини, маданиятини эзозлаганлар…

Арслондек жанг қилди Спитаман,

Македонлик сара бўрилар билан.

Шомга яқин йиқилди арслон,

Унлаб македонлар аранг боғлашди,

Танаси, қўл – оёғлари яраланган,

Бошидан оёғигача қонга буланган,

Мароканд арслони Спитаманни.



(фото из свободного ресурса)


Бирорта марокандлик таслим бўлмади,

Зулқарнайнга ҳеч бири бошин эгмади,

Спитаманга яқинлашиб у отдан тушди,

Ўзоқ вақт бошини эгиб унинг олдига,

Арслон терисидан зирх кийган одамга,

Қараолмай турди анча сардор кўзига.



(фото из свободного ресурса)


Спитаман бўйи бир калла баланд,

Гавдаси ҳам ундан уч карра катта,

Унта македон қилиб занжирбанд,

Оёқларини кенг қўйишиб улар,

Спитаманни аранг ушлаб туришар,

Ушловчиларни тез алмаштиришар.

Зулқарнайн бошини асло эгмаган,

Бу қадар зарбани олдин кўрмаган,

Қанча подшолар унинг олдига,

Халқини сотиб, таслим бўлишган.

Қанча халқлар, нодон подшоларидан,

Македонни ўзларига афзал кўришган.

Олти йил ичида қанча жанг қилди,

Бу қадар зарбани кўрмаган эди.

Там берди у буюк Спитаманга,

Арслон терисидан совут кийганга.

“Сени ҳудоинг қўллаб турибди,

Биламан, менга хизмат қилмайсан,

Дўст бўл десам, қабул қилмайсан,

Ёнимга ҳам, хатто турмайсан.

Мен ҳозир ўлдирсам сени,

Ҳудоинг жазолар, ўлдириб мени.

Тириклайн қўйб юборсам,

Ҳудоинг ҳам, кечирар мени,

Ҳалқинг ҳам, истарди шуни,” –

Деди Александир эгиб бошини.

“Ярадорларимни халқимга бериб,

Сўз бер! Уларга асло тегмайсан,

Кейин бошим оққан томон кетаман”,

– Деди, Спитаман айтиб сўнги сўзини.

Дафн қилди ўлган лашкарларини,

Ярадорларини топшириб халқига.



(фото из свободного ресурса)


Неча кунлар қаради оғирларига,

Узр сўраб улардан, бошин эгдида,

Миниб ўзининг содиқ отига,

Йўлга чиқди қараб шимолга,

Ота юртига, Жиззах томонга.

Анча юрди қиру-адирлаб,

Қишлоқларни ўтди у четлаб,

Кейин юрди дарё ёқалаб,

Зарафшоннинг қирғоғи бўйлаб.

Тоғ чуқисига яқин келганда,

Қор учқунлаб турарди унда,

Декабр ойининг ўрталарида,

Икки юз йигирма еттинчи йилда.

Отидан тушди, ечиб эгарни,

Арслон терисидан совутини,

Боғлади ёпиб от кўкрагини.

Тоғ тепасига қийналиб чиқиб,

Харсанг тош устига ўтириб,

Дуёни яратган якка худодан,

Узр сўради Ахура Маздан2

Узр сўради она-ҳаводан,

Узр сўради ота-заминдан.

Хаёт ўшлагувчи – Қуёшдан.

Унга қараб уч марта ибодат қилди.

Халқимни ўлдирдим, – дея дод солди.

Тик турди, қўлларини кукка кўтариб,

“Отинглар энди! – деди бақириб, -

Мен ўгирилсам қочарсиз зимдан,

Қуёш чиққанидан тушдинг изимдан.”

Шунда ўттиз камондан ўттиз уқ чиқди,

Санчилди келиб унинг ортидан.

Хар уқдан сизиб чиқар эди қон,

Спитаманни тарк этар эди жон.

Ватанда ҳоинлар борликларидан,

Соткинлар отган камон укидан,

Бир буюк Инсон, тангри яратган,

Халқи учун буюк саркарда бўлган,

Она тупроғига сўнги қони тўкилди.

Жони чиқунича тик турди, кегин йиқилди,

Туғилган юртида унинг жони узилди…

Cпитаманниг абадий кўзи юмилди…



(фото из свободного ресурса)


Қирқ уч ёшга у кирган бўларди.

Яқин келаолмай, анча кутишди,

Барлос элатидан ўттиз кўчманчи,

Кегин бориб унинг бошин олишди,

Худо паноҳидаги, буюк ИНСОНни…

Ўттизта барлос эртаси куни,

Зуқарнайни оёғи остига ташлашди бошни.

“Э фалак! Не қилай энди буларни,

Қилганларни, мен қилмаган ишни”?

–Дея Зулқарнай дод – фарёд солди.

Ўттиз барлосни у меҳмон қилди,

Едириб – ичириб, зиёфат берди.

Барлосларни ўзларига чуқур қоздириб,

Уларнинг бошларин танидан олдириб,

Шу чуқурга териб чиқтирди.



(фото из свободного ресурса)


Энг юқорига, олтиндан ҳумга,

Спитаманнинг солиб бошини,

Ўз қўли билан, кўмди бу ҳумни.

Шунда Александр афсусла деди,

– “Мен томонга жангсиз утганларини,

Жирканардим, кўплигин кўриб уларни,

Юзлаб олдим бошини мен хоинларни.

Жангда ярадор бўлиб тушганларини,

Ҳурматини қилдим мен жангчиларни.

Қуйиб бердим ўзлариига ихтиёрини,

Менга хизмат қилиш – қилмаслигини.

Лекин кўрмагандим, сакардасини,

Ҳудоси қуллаган, ўз бандасини,

Бошини олган ярамасларни…



(фото из свободного ресурса)


Аслида отам- қирол Филипни,

Тош-бурон қилиб ўлдирганларни,

Қувиб келган эдим македонларни.



(фото из свободного ресурса)


Улар Помирга қочиб, тарқаб кетишди,

Мен аламимни бошқадан олдим.

Буюк маданиятли, улуғ инсонларни,

Ҳаётига мен зомин бўлдим!” -

Дея, – бақирганча ерга йиқилди.

У жанг қилиш касалига юлиққан эди…

Кўринди асаби толиб, ақли заифлашгани.

Ўқитувчиси Арастуни берган угитларини,





(фото из свободного ресурса)


Афсуски, анча бўлганди у унутгани.

Хоразм шохидан олинган ҳадяга,

Кўплаб туя, отлар, олтин эвазига,

Юришни тўҳтатди у Хоразимга.

Етти минг йил бешиги булган,

Бормади АВЕСТОНИ яратган юртга.



(фото из свободного ресурса)


Шунда шарқ томонга у қараб юрди,

Ҳиндистонни босиб олмоқчи бўлди,



(фото из свободного ресурса)

Чегарада авлиё ҳинду, йўлда учради,

Оппоқ қордек, узун сочу-соққолда,

Учта ок чизиғи кенг пешонасида,

Кўриниб турарди нур, унинг юзида.

Александр келиб ҳинду олдига,

“Неча ёшга кирдинг”? -деб сўраганда,

“Қанча ҳоҳласам яшайман шунча”,

– Деди авлиё қария, ўз жавобида.

Мен юздан ошаман, -

Дея, кулди Зулқарнай.

“Йуқ, сен яқинда ўласан”, -

Деди хинду, жиддий оҳангда.

Нега бундай дединг сан? -

Дея, Александр сўради ундан.



(фото из свободного ресурса)


“Ўзга юрт ерига сен оёқ қўйдинг,

Бегуноғ инсонларни қонини тўкдинг,

Мажрух, майибларни элга қолдириб,

Бу юртда иблис ишини қилдинг,

Ғарбдан беномусу бехаёликни,

Жирканч иллат баччавозликни,

Эркак билан эркак яшашини,

Қулдорлик ва чуричиликни,

Инсонларни қурбон қилишни,

Бойлик кетидан қувушликни,

Греклар ва араб иллатларини,

Покиза давлатларга келтирдинг.

Худоларни қахрин келтирдинг.

Мароканнда ўлимдан қолдинг,

Қуёш ўғли, Спитаманнинг,

 

Ўлимига сабабчи бўлдинг.

Худолар, сени огоҳлантирган,

Яна жанг қилсанг аниқ ўласан.

Бир саволимга жавоб бергин сан,

Не фарқли ёввои ҳайвон инсондан?

Искандар жавоб қилганди бирдан,-

“Ҳайвондан юқори инсон ақлдан.”

Авлиё деди унга,-“Билмас экансан,

Ёввои ҳайвонлар ўстун сенлардан.

Сардорни қуйшмас ақли заифдан,

Хайвонот юқорида македонлардан”,-

Деб, шу он ғоиб бўлганди кўздан.



(фото из свободного ресурса)

Ҳиндистон чегарасида, кучли жанг бўлди,

Оғир найзадан Александр жарохат олди.

Ўнг сон эти хамда суяги кўп парчаланди.

Македонияга қайтишга у мажбур бўлди.

Атрофдагиларни кўпи сотқинлик қилди.

Қушин ҳам шунда пароканд бўлди.

Бошлиқлари уни, бойлик талашди,

Аскарларини ишончи унга йўқолди.

Уч юз йгирма тўртинчи йилда,

Милотдан олдин, кузнинг сўнгида,

Месопатамияга етиб у оғирлашди,

Сонидаги жарохат йиринглаб кетди,

Бутун танаси унинг захарланганди.

Уч юз йгирма учинчи йилнинг бошида,

Узоқ ётиб тушакда, қийналиб ўлди…



(фото из свободного ресурса)


Дунёдаги энг гўзал аёл уша замонда,

Александр маъшуқи Гефестионниг,

Берган буйруғини, бажариб унинг

Ўлдирилди Ракшонак ва ўғли унинг.

Дейдиларки, Спитаманнинг оти,

Эгасини танасин тошларга кўмди,

Келиб эгасини боши қабрида,

То ўлгунча шу атрофда юрди.

Икки минг икки юз йиллардан буён,

Қабр атрофида ўсар тиканлар,

Ўртада гуллар бир тўп лолалар.

Афросиёб тепалигида кўриб қолсангиз,

Атрофида тикан, ўртада бир тўп лолани,

У ерда Спитаман қабри, билингиз,

Илтимос шу ерни тавоб қилингиз,

Тиканни босиб, лолани силаб қўйнгиз.

Жиззаҳ давонида ва Афросиёбда,

Ватанга садоқатнинг бир тимсолида,

Спитаманга атаб хайкал қўйнгиз.

Минглаб инсонлар йўлдан ўтганда,

Спитаманга таьзим бажо қилсинлар.

Чет элликлар ўтганда, кўриб хайкални,

Александирдан кучли шу дир десинлар.

Босқинчини буюк саркарда деб атаганлар,

Келтирган кулфатларин ҳисоб қилсинлар,

Инсониятга душманлигин унутмасинлар.

Хақиқий саркардалигини ва буюклигини,

Дўнё тариҳида Спитаманни ёзиб қўярлар.

Босқинчиларни эса бўюк деб атамасинлар,

Ҳурланган халқ ғурурига ҳам тегмасинлар.




(фото из свободного ресурса)


Ватан ва халқ учун қурбон бўлганлар,

Абадий ҳотирада, буни билсинлар,

Ўтса ҳам яна неча минг йиллар,

Тарихда қолурлар бундай инсонлар.

Миллатимиз қаҳрамони, дея одамлар,

Замонларда Спитаманни эслаб яшарлар!

Бўнга бефарқдир қонида асли ҳоинлар,

Ҳаётда кўп бўлган бундай инсонлар,

Халқига ва Ватанига садоқатсизлар.

(фото из свободного ресурса)


Халқ манфаати, бахти учун қурбон бўлганлар,

Охиратлари обод, Шоҳистаю – Жаннатдадурлар.

Одамийликда доимо, улар намунадирлар.

Тириклар қалбида, ёрқин хотирадирлар,

Хаёт тожисида абадий Кўҳинурдирлар.


Спитаман1 – Родился Спитаман в районе нынешнего Жиззака в аристократической семье, был очень умным, грамотным во всём и культурным как все зороастрийцы. Греки назвали его Спитаменом, жил (370 г. до н. э.—327 г. до н. э.) – согдийский военачальник, генерал стоявший во главе против Александра Македонского в 329—327 годах до н. э. и дважды побеждал его. Погиб от стрел предателей.

Ахура-Мазда2 – Авестийское имя божества, которого пророк Зороастра – основатель зороастризма -провозгласил единым богом. В Авесте Ахура-Мазда – безначальный творец, пребывающий в бесконечном свете, создатель всех вещей и податель всего благого, всеведущий устроитель и властитель мира и высший объект почитания зороастрийцев, называющих себя по-авестийски mazdayasna, то есть почитателями Мазды. Ахура-Мазда является отцом Аши, то есть закона, по которому развивается мир, покровителем праведного человека и главой всех сил добра, борющихся с «ложью» – злом и разрушением, происходящими в мире против его воли. В конечном преображении бытия им вместе со всеми благими существами будет совершено окончательное очищение мира. Ахура-Мазда, бог благотворения и благодеяния, бог закононности, правдивости, честности и чистоты мира.

Амударья3 (также называется исторически известным своим латинским названием Окс) является одной из основных рек в Центральной Азии и Афганистане. Возвышаясь в горах Памира, к северу от Гиндукуша, Амударья образована слиянием рек Вахш и Пяндж в заповеднике Тигровая Балка на границе между Афганистаном и Таджикистаном и течет оттуда на северо-запад в южные остатки к Аральскому морю. В верхнем течении река является частью северной границы Афганистана с Таджикистаном, Узбекистаном и в основном Туркменистаном. В древней истории река считалась границей Большого Ирана с Тураном, что примерно соответствовало современной Средней Азии.

Дорро4 (Да́рий III), (др.-перс. Дараявауш, что означает

«Добронравный») – персидский царь из династии Ахеменидов, правивший в 336—330 годах до н. э.

Балх5 (Вазираба́д) – город в одноимённой провинции Афганистана. Расположен в 20 км к северо-западу от столицы провинции, города Мазари-Шариф.

Ризвон тепа6 – остатки крепостной стены на сервере города Китаб.

Фалангдара,-от персидского тигрово ущелье, ныне в этом

ущелье кишлак Паландара.

Авесто7 – священная книга зороастрийцев, в ней были основы знаний по медицине, алгебре, математике, литературе, музыке, астрономии, географии и других наук. С 3-х до 17-ти лет должны были наизусть выучить все зороастрийцы. Обучение было обязательным.

Перевал Панджакент8 – жители Наутака и Согдианы общались через этот перевал. А в средние века стал частью Великой шёлковой пути. В настоящее время это пешая дарога Китаб-Паландара, – Аспи духтар, -далее дарога в Панжакент, и Ургут.

Кевларовая кольчуга9 – готовилась из кожи кроликов,

кипятилось в соленой воде. Из нескольких слоев кроличьей кожи готовились непронзаемые стрелами и кинжалами, легкие кольчуги.


Рост Александра Македонского был 165 см.

Рост Спетамана 196 см.

Мароканд столица Согдианы древнее название Самарканда.

Оксиард –совет одинадцати старейшин правил Наутакией одиним из старейшин Оксиаард, отец Ракшанака был военным стратегом.


***

Бир инсонни ўлдирганни қотил дейдилар,

Хар давлатда хар хил жазолайдилар.

Хеч кимга зиён қилмаган давлатни босиб,

Минглаб тинч халқни шунда ўлдириб,

Улар тамаддуни, маданиятини сўндириб,

Еру – заминни қондан бездириб,

Юрган одамни, буюк саркарда дерлар.

Унга бошларинни эгиб сажда қилурлар.

Қани мантиқ, ғурур, виждон, ақл одамлар,

Адолат ва хақиқатни доим излагувчилар.


***

Доно инсоннинг сўзин англадим ҳўлоса қилиб,

Расво рахбар ўзидан кегин баттарини қолдириб,

Халқ чалғиб,”– Олдингиси яхши эди”-десин деб.

Кетар элига нисбатан айёрлик, душманлик қилиб.


ЭХРОМЛАР



(фото из свободного ресурса)


Гизага қарайман минг нафрат билан,

Эҳромлар миллион араб қонидан рўё,

Нон-патир қилинган араб қонидан,

Қолганидан эҳромлар қурилган гўё.

Юз йил умр кўриш ўрнига,

Аранг қирққа улар етишган.

Ҳаётда завқ олиб яшаш ўрнига,

Хеч қачон, хеч кимга керак бўлмаган,

На бино, уша замонда фойдали бўлган,

На ўқиш даргохи халқа зиё келтирган,

Тангри эмас, аслида иблис яратган,

Фръаунга, бойлигига бир қабр бўлган,

Етти ёшдан халқи эхром қуришган.



(фото из свободного ресурса)


Кечаю кундуз ишлаб сахрода,

Қумли буронда, исиқ совуқда,

Қорни тўймай еган овқатга,

Мехнат қилишган дармонсизликда.

Ўпкалари тўлган қумли ҳаводан,

Оғир тошларни кўчиришганда,

Суяк ва бўғинлари роса эзилган,

Ногирон бўлишган ўттиз ёшларда.

Бардош бераолмай касалликларга,

Ўлиб кетишган кирмасдан қирққа.



(фото из свободного ресурса)


Сахродаги эхромларни кўрганда,

Томоша қилиб хайратланганда,

Миллионлаб қийналиб ўлган,

Миср халқини бир эслангизлар.

Иблислар яратган фиръаунларни,

Халқни қирганини унутмангизлар.


***

Биринчи ахмоқликни тарқатган фиръаунлар,

Бутўн умр очкўзликда бойлик йғиб утканлар,

Ўзларига қушиб ҳам бойликларин кўмганлар.

Дея,– Бу пастликни минг йилларда кўрсинлар.


ИНСОНИЙЛИК

Учта бир ҳил ҳовли турар кўча бошида.

Эллигинчи йиллар эди ўтган асрда,

Ташқаридан кўриниши улар бир хилда,

Уй биноси, деворлари, бир баландликда.

Икки юз эллик йил бўлган қурилганига,

Учаласи ҳам ичкари ташқари ҳовлига эга,

Биринчиси тегишли нонвойлар авлодларига,

Кифтиобнинг мирзоси яшаган иккинчисига.

Фарқи шунда эди ҳовлига кирганингизда,

Мирзоникида ичкарида безак берилган,

Ўймакор устун – болорлар нақш қилинган,

Хар ҳил рангда ялтиратиб бўёқ қилинган.

Ичкари, ташқари ҳовлида ғишт ётқизилган.

Дарвоза ичкариси, эшик – ромлар ўймакорланган,

Четда чиройли қудуқ бор, ғиштдан терилган.

Учинчисида косиблар, камтарона умр кечирган.

Кўрдим шунда одамийликни, оқибатли мусулмонликни,

Доимий ҳурмат – иззат, ўзаро мехр бўлган инсонийликни.

Аммо бўздилар бетамизлар тариҳий бу иншоатларни,

Ҳатто етти минг йил турган қадимий обида, Қурғонни.

Гуё йўқ қилдилар минг йиллаб асралган тарихимизни,

Мехр окибатни, виждонни, маданиятни, одамийликни,


КИФТИОБ

Китоб менинг кичик Ватаним,

Бағрингда мен ўсиб улғайдим,

Илм олдим, дунёни сенда танидим,

Боболар билан кўп сухбат қилдим.

Беҳисоб ривоятлар мен эшитгандим,

Одамийликни ҳам сенда ўргандим.

Оқ қорани фарқин англадим.

Азиз кичик Ватаним маним.

Энг қадимий шахарлардан сан,

Беш минг ёшга кирган ўзингсан,

Табиат сени икки елкангдан,

Икки дарёни оқизиб қўйган.

Сен томондан тик қоя қилиб,

Қирғоқлари сени ҳимоя қилган.

Ёвларни шунда тўхтатиб,

Беш минг йил қалқонинг бўлган.

Форсларга сени таслим қилмаган,

Александрга ҳам қаршилик қилган.

Арабларнинг йўлини қирққан,

Муғулларга жанга отланган,

Русларга ҳам бошин эгмаган,

Азиз кичик Ватаним маним.

Болаликда кўчаларни яёв кезгандим,

Қалъа қолдиқларин мен излагандим,

Қўрғонинга доим чиқиб турардим.

Ҳар кўчадан чиққан бўлоқларингдан,

Туйб туйб сувлар ичардим.

Ҳарорати хар ҳил эди уларда,

Ширинглиги ҳам хар ҳил, эсимда.

Ёшлигимдан тарихинга қизиққан эдим,

Беш минг йил ичида қандоқ бўлгансан.

Излардим утмишингни бор манбалардан,

Сени буюк ўғлонинг бўлган Муқанна,

Хазрати Неъматуллоҳ ва Султон ота,

Хазрати Бешир, Али Қушчи ўсган бу юртда. Китобликка ҳос камтарлик ва поклик билан,

Яшамоқда олимларинг хар бир шахарда.

Нокастликни кўрсангиз Китобликлардан,

Кўрасиз атрофдан келган келгиндилардан.

Нопоклик чиқмас асли Китобликлардан.

Ватаним, бағрингда мен ўсганимдан,

Доимо хар жойда мағрурлидирман.

***


ЯШАГИН ЯХШИСИ БУЛИБ.

Яшагин одамлар ичида доимо яхшиси бўлиб,

Кунинг битганида тобутингни кўтарсин йиғлаб.

Кўрганман, қанча майитларни улар ижирғаниб,

Тобутни кўтарган ва узатган бир қадам юриб.

Тангри кечирсин сени, – деган қабрга қўйиб.

***

Тобутингни кутарар ўғлинг, ғамли, кўзин ёшламай,

Набиранг кўтарар, йиғлаб, видоликка асло чидолмай.

Шунинг учун, боболар набираларга кўп мехр бергай,

Дея, – Набиралар олдида мехрдан қарз бўлиб кетмай.


***

БОЛАЛАРИМГА.

Доно билан болам тортишманг,

Тапгрининг ўзи уни доно яратган.

Олим билан ҳам сиз баҳслашманг,

Бу йўлда унинг мехнати синган.

Амалдор билан тортишган одам,

Нокаст тусиғига кўплаб учраган.

Тортишмангиз муттаҳам билан,

Бошқалар орқали зиён етказган.

Тортишманг, узоқ бўлинг ахмоқдан,

Ахмоқ –дебо қўяр пастроқ ўзидан,

Шаллақи билан тортишманг асло,

Улар олдида скут сақлар доимо доно.

Паст инсон билан сиз тортишсангиз,

Шу он ундан пастга тўшиб қоларсиз.

Одобсиздан масофада доим бўлсангиз,

Нокастни ўзингизга тенг кўрмасангиз,

Одоб ила мулоқотни қилиб юрсангиз,

Обруйда ва ҳурматда мудом бўлгайсиз.

***


Доимо уз соғлиғингизни асраб юрсангиз,

Меҳнат, ўйқу, овқат меъёрини билсангиз,

Асабингизни хар жойда асраб юрсангиз,

Ҳам жисмоний тарбияда доим бўлсангиз

Юздан ўтиб ҳам ақл ҳўшда юраолгайсиз.

***


Тўхтатиб бўлмаскан вақтни, ҳаётни,

Узайтириш қулимизда фақат умрни.

Тоза тўтиб қалбни ва муносабатни,

Ҳам соғлом ушлаб тўрмуш тарзини.

***


Муҳаббат муқаддас, бир марта келар,

Қайта бермас тангри уни хар кимга,

У сиз ҳам инсонлар яшаб утарлар,

Кексайганда фақат қадрин сезарлар.

***


Вафодорликни ёрга, дўстга, халққа, Ватанга,

Бергандир тангри пархи баланд тоза инсонга.

Ҳиёнат, ризолат, юлғичлик ва пораҳурликни,

Қолдирган иблислар билан нархи пастларга.

***

Вафодорлик ва садоқат қимматли совға,

Бераолмаслар арзонлар бўларни бизга.

Ҳаётда ёрни ва дўстларни танлаётганда,

Арзонлардан ўзоқ бўлиш керакдир сизга.


***


Мансаб текканида куринар мақсадинг не да,

Бой бўлганингда билинар ким сан аслингда,

Кимллигинг сени кўринар жаҳлинг чиққанда,

Масликда сўзинг курсатар не дир қалбингда.

***


Йилида бир қорнини тўйдириб ночор одамни,

Ерга урадиган бор саҳоват деб аталган ишни,

Сен иш билан таъминлагин хар бир инсонни,

Камсинмасдан, боқсин хар ким уз оиласини.


***


Қайси давлатда бой бўлсалар амалдорчалар,

Халқи ночорликда камбағал доим бўлгайлар.

Инсонларни рисқи ҳисобида бойб кетганлар,

Роҳатда яшаганини дунёда кўрганмисизлар?

***


Узгадан болангни кам бўлишини хохламайсану,

Нега ўз халқинга ҳам шўни раво кўрмайсан?

Элдан давлатдан юлиб болангни бой қиласану,

Охиратини не бўлишини ўйлаб курмайсан.

***


Донолик билан бошқарилса хар қайси давлат,

Камбағаллик ва ночорлик йўқолар албат.

Нодонликни хукмдорлигида қолса мамлакат,

Бойлик ва иззат талаблик ўстундир фақат.

***


Айбдорликни сингдирмоқ бўлган инсонни,

Билгин сенга у дўст асло бўлмаслигини.

Дўстингми ҳамкасбингми ё аёлинг сени,

Қилмоқчи дир ўстингдан ҳукумдорликни.

***


Канфуций ёзганди ўз китобида,-

Қуйлар армиясини шер бошқарганда,

Қуй бошқарган шерлардан кура,

Ҳаётлари бўлган доим юксакда,

Жангларда улар қилган ғалаба.

***


Канфуцийни англа маъно сўзида,-

Сўкунат либосдир оқил одамга,

Ниқобидир ахмоқ инсон юзида.

Билгин уларнинг фарқи нимада.

***


Жуфтинг яхши бўлса бу баҳтинг сени,

Ахмок бўлса танлаганда ҳатоинг сени.

Кўриб фарзандингда енгилтакликни,

Авлодинг олдида сезарсан ҳатоингни.


***


Берган сўзинг буйнингда қарзингдир сени,

Бажармасанг оғзингдан чиққан сўзингни,

Гўноҳкордирсан олдида сен инсонларни,

Тангри ҳам ёпади шунда барча йўлингни.


***

Ёлғонни оёғи йўқ соҳта қаноти бордир,

Бир зўмда осмонга учиб тарқаб кетадур,

Соҳта қанот узоқ учмай ёниб тугайдир,

Ёлғон эса ерга тушиб чил чил бўладур.

***

Ота она меҳнатда йғиб бойликлар,

Роҳатда яшаб ўйнаб утган болалар.

Набиралар порахур гадо бўлгайлар.

***

Тўғри инсонни кам учратамиз ҳаётимизда,

Тўғри усган дарахт ҳам кам бизни дунёда.

***

Давр келса бир чивиннинг бошига,

Семург қуш ҳам таъзим қилар қошига.

Мажбур чидаб бу тақдирнинг тошига,

Маймун йиғлар бу ҳаётнинг ҳолига.

***


Қонхур чивин келса бир мамлакат бошига,

Ўлаксахўр парвонадир чивиннинг атрофига.

Адолат, виждон, ақл, ор номус йўқлигига,

Тангри хам ожиздир жонзотлар мушкулига.


***

Бири келди, ҳаёт чиройига гўзаллик қўшди,

Бири келди, кўп нарсаларни яратиб кетди,

Бири қаллоб бўлди, инсонга зиёни тегди,

Бири томошабин бўлди-ю оламдан ўтди,

Нега келганини дунёга тушунмай кетди.

***

Сочимга оқ тушганини билмай қолибман,

Юзимдаги ажинларни курмай қолибман,

Ҳаётимни утганини сезмай қолибман,

Ёнимдаги ғанимни дўст деб билибман.

***

Мен бой эмасман деб коинмагин сен,

Ўксинма деб, – Мансабга эга эмасмен.

Гар ҳалол пуқма еб, тоза бўлсанг сен,

Икки дунё аро улардин юқорида сен.

***


Бир кун оллоҳга ибодат қилиб,

Олти кун гуноҳда яшаб утасан,

Иблисларни шунда кулдириб,

Бил Тангрининг ғазабида сан.

***


Менга яратмадингиз,-дема ота онанга,

Купите 3 книги одновременно и выберите четвёртую в подарок!

Чтобы воспользоваться акцией, добавьте нужные книги в корзину. Сделать это можно на странице каждой книги, либо в общем списке:

  1. Нажмите на многоточие
    рядом с книгой
  2. Выберите пункт
    «Добавить в корзину»